date

Европа ва Россия тўқнашуви кенгаймоқда

Европа ва Россия тўқнашуви кенгаймоқда
Европа Иттифоқи Украинага ёрдам бериш учун Россиянинг музлатилган активларидан фойдаланмоқчи бўлаётгани Москвада кескин эътироз уйғотди. Европа Украинага кейинги икки йилда зарур бўлган катта миқдордаги маблағни айнан Россия маблағлари ҳисобидан қопламоқчи. Россия бу режани “ўғирлик” деб атаб, судга мурожаат қилди.

Россиянинг Европада 210 миллиард еврога (тахминан $230 млрд) яқин активлари музлатилган, унинг аксарияти Белгиядаги Эуроcлеар банкида сақланади. Европа Комиссияси ушбу активлардан Украинага кредит кўринишида 90 миллиард евро (тахминан $99 млрд) ажратишни таклиф қилмоқда. Украина президенти Владимир Зеленский Россия вайрон қилган инфратузилмани тиклаш айнан шу маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши “адолатли” эканини айтмоқда.

Белгия эса бу режа туфайли катта хавф остида қолишидан хавотирда. Белгиялик расмийлар агар Россия жавоб чораларини кўрса, молиявий зарар айнан Белгияга тушиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Шунингдек, Европа Иттифоқи ичида ҳам масала бўйича якдил фикр йўқ. Баъзи давлатлар Россия активларидан фойдаланишни қўллаб-қувватласа, бошқалар бу жараён ҳуқуқий хавфлар туғдиришини айтмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Европа ва Россия тўқнашуви кенгаймоқда