Мессининг ташрифи пайтида ҳиндистонлик мухлислар тартибсизлик уюштирди

1 дақиқа ўқиш244
Мессининг ташрифи пайтида ҳиндистонлик мухлислар тартибсизлик уюштирди

Ҳиндистоннинг машҳур “Солт-Лейк” стадионида Лионель Мессини кўришни орзу қилган минглаб мухлислар ўртасида ҳаяжон нотинчликка айланди. “Times of India” ёзишича, аргентиналик афсона Калкуттадаги майдонга жумҳурларга қўл силкитиш ва қисқа машқ ҳаракатларини бажариш учун чиққан, аммо бор-йўғи бир неча дақиқа ўтиши билан стадионни тарк этган. Шу ҳолат эса кутиш ва интиқлик билан келган мухлислар қалбини ранжитган.

Кўплаб спорт ихлосмандлари чипталар учун 100 доллардан кўпроқ маблағ тўлаган — бу эса кўпчилиги учун бир ойлик маошга тенг. Уларнинг фикрича, бундай қисқа учрашувга бу қадар сарф-харажат қўйиш умуман ўзини оқламаган. VIP меҳмонлар ва амалдорлар Мессини ўраб олгани боис кўп мухлислар унинг юзини ҳам яхшилаб кўра олмаган.

“Месси атиги 10 дақиқа кўринди. Биз ҳеч нарса кўрмадик. Шунча умид, ҳис-туйғу ва пул бекор кетди”, — деб норозилик билдирган мухлислардан бири.

Маълумотларга кўра, Лионель Месси “Интер Майами”даги жамоадошлари Луис Суарес ва Родриго Де Пауль билан бирга Ҳайдаробод, Мумбай, Деҳли ва Калькутта шаҳарларига уч кунлик ташриф билан келган. Унинг Ҳиндистон сафари жамоатчилик томонидан катта қизиқиш билан кутилаётган эди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?