date

Қозоғистонни қаҳратон совуқ қамраб олди: 3 та қурбон бор

Қозоғистонни қаҳратон совуқ қамраб олди: 3 та қурбон бор

Қозоғистонда кузатилган кескин совуқ оқибатида оғир оқибатлар қайд этилди. Ғарбий Қозоғистон вилоятида ҳаво ҳарорати меъёрдан анча пасайиб кетиши сабаб уч нафар эркак гипотермиядан вафот этди.

Расмий маълумотларга кўра, марҳумлар қаттиқ совуқ таъсирида музлаб қолган ва тиббий ёрдам етиб келгунга қадар уларни сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган. Масъул идоралар аҳолини очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, иссиқ кийиниш ва хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилишга чақирмоқда.

Ноқулай об-ҳаво шароитлари пойтахт Остонада ҳам ўз таъсирини кўрсатди. 15 декабрь куни соат 14:00 дан бошлаб шаҳардан чиқиш йўлларида барча турдаги транспорт ҳаракати вақтинча чекланди. Расмийлар маълум қилишича, йўллар об-ҳаво яхшиланиши билан яна очилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонни қаҳратон совуқ қамраб олди: 3 та қурбон бор