date

Фолбинга алданган аёл қабристонда 43 минг доллар йўқотди

Фолбинга алданган аёл қабристонда 43 минг доллар йўқотди

Қирғизистонда ишонч ва соддалик қимматга тушди. Бир аёл ўз бизнесига “йўл очиш” умидида фолбин маслаҳатига ишониб, 43 минг АҚШ долларини қабристонларга кўмиб юборди. Бу ҳақда Caravan info хабар берди.

Маълум қилинишича, О.Г. исмли фуқаро ички ишлар органларига мурожаат қилиб, май ойидан октябрь охиригача ўзини фолбин сифатида таништирган аёл уни турли “маросимлар” орқали ишонтирганини айтган. Гумонланувчи “бизнесга омад келтириш” баҳонасида пулларни қабристонга қолдиришни, ип, игна ва бошқа “сеҳрли буюмлар”дан фойдаланишни талаб қилган.

Натижада ишончни суиистеъмол қилган ҳолда катта миқдордаги маблағни қўлга киритиб, яширинган. Бишкек шаҳри Биринчи май тумани ИИБ ходимлари 2000 йилда туғилган М.К. исмли аёлни қўлга олди. У вақтинча сақлаш изоляторига жойлаштирилган.

Ҳолат юзасидан Қирғизистон Жиноят кодексининг 209-моддаси — фирибгарлик бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Қисқаси, “сеҳр”га ишониш — пулни шамолга совуриш билан баробар. Омад эмас, ҳушёрлик ишлайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Фолбинга алданган аёл қабристонда 43 минг доллар йўқотди