Америкалик машҳур кинорежиссёр Оливер Стоуннинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Украина можаросига доир махфий маълумотларни ошкор қилиши керак. Режиссёр Россиянинг биринчи каналидаги "Воскресное время" дастурида шундай фикрни билдирган, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.
Унинг фикрича, америкаликлар вазиятнинг ҳақиқий аҳволини билишмайди. "Агар мен президент Трамп бўлганимда, Украина бўйича барча маълумотларни ошкор қилган бўлар эдим. Сурия бўйича ҳам, аммо бирнинчи бўлиб Украинани, чунки айнан шу ердан янги совуқ уруши бошланади", — деган режиссёр.
Стоун Америка юқори доираларининг гўёки Россия "Қримни босиб олгани, Донбассга ҳарбийларини юборгани ва умуман Украинага таҳдид солаётгани" ҳақидаги иддаоларини "эртак" деб баҳолади. Режиссёрга кўра, замонавий воқеликлар, шу жумладан Украина можароси ортида Америка Марказий Разведка Бошқармаси (МРБ) турибди. Украина "совуқ урушнинг бошиданоқ уларнинг нишони бўлган эди", -деган Оливер Стоун.
Стоуннинг таъкидлашича, Вашингтонга уруш бошлаш учун чуқур ўйланган баҳона керак.
"Бу аҳмоқлик. АҚШга қўрқув керак, душман керак ва битта эмас. Менимча, Америка қудрати душманлар асосида қурилади, чунки бу бойлик келтиради", — дея хулоса қилган режиссёр.
Америка киноакадемиясининг юксак мукофоти "Оскар"нинг уч карра совриндори Оливер Стоун "Уолл Стрит: Пуллар ухламайди", "Эгизак бинолар", "Жон Ф. Кеннеди: Далласдаги фожиа" каби фильмларни суратга олган. У жиддий сиёсий мавзуларда фильмлар суратга олиши билан машҳурдир.
Стоун 2016 йилда "Украина олов домида" номли ҳужжатли фильмини тақдим этди. Унда 1941-2014 йилларда ушбу мамлакатда рўй берган воқеалар ҳикоя қилинган. Картинада, хусусан, Иккинчи жаҳон уруши даврида фаолият юритган миллий ҳаракатлар ҳақида ҳикоя қилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди