
Бразилиянинг Rio Grande do Sul штатида жойлашган Гуайба муниципалитетида кучли шамол оқибатида Озодлик ҳайкалининг нусхаси қулади. Ҳодиса маҳаллий вақт билан кечаси содир бўлган.
G1 портали тарқатган видеоларда бўрон пайтида ҳайкалнинг пойдевори билан бирга тебраниб, сўнгра ерга қулаб тушганини кўриш мумкин. Мутахассислар ҳудудда шамол тезлиги 25 м/сдан ошиши мумкинлиги ҳақида олдиндан огоҳлантирган эди — прогноз, афсуски, ўзини оқлади.
Маълумотларга кўра, ҳайкал пойдевори билан бирга умумий баландлиги 35 метр бўлган. Қулаган қисми эса тахминан 24 метрни ташкил этган. Шунга қарамай, энг муҳим жиҳат — ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Воқеадан сўнг хавфсизлик чоралари кучайтирилиб, ҳудуд тўлиқ ўраб олинган. Ҳозирда маҳаллий ҳокимият вазиятни баҳоламоқда ва ҳайкални тиклаш ёки демонтож қилиш бўйича қарор кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.