09:58 / 08.02.2017
5 261

Одамфуруш самолётда қўлга тушди

Одамфуруш самолётда қўлга тушди

АҚШда Alaska Airlines стюардессаси Шелиа Федрик парвоз пайти борт йўлловчиларидан бири ўзини бесаранжом тутаётганини пайқаб қолади. Шелиа Федрик саросимага тушган қизчани ноодатий кийинган эркак билан кўрган заҳотиёқ бирон кулфатни сезганини айтган. Журналистлар билан суҳбатда Шелиа Федрик, ёнидаги эркак унга, ҳатто, гапиришга ҳам рухсат бермаётганини фаҳмлаганини сўзлаб берган. Бу ҳақда “The Sun” нашрига таяниб “Qalampir.uz” ёзмоқда.

Гап шундаки, Федрик борт ҳожатхонасида қизчага ёзув қолдириб, уни ҳожатга чиқишига ишора беради. Стюардесса хонага қайта кирганда, қиз жавоб қолдириб, ёрдамга муҳтож эканлигини ёзган. Аниқланишича, кизча одамфурушларнинг қурбонига айланган экан. Воқеадан хабар топган стюардесса дарҳол керакли чораларни кўрди.

2011 йил юз берган ҳодиса Airline Ambassadors хайрия ташкилоти томонидан ўтказилган экипаж аъзоларини одам савдосига қарши курашиш мавзусидаги ўқув машғулотлари пайти ошкор этилди. Тингловчиларга, одатда, қурбонлар ташвишли кўриниши, ёнидаги ҳамроҳидан қўрқиб турганлиги билан шубҳа уйғотиши ҳақида маълумот билдириб ўтилди. Баъзида, шериги унинг шахсий маълумотларини билмаслиги мумкин, лекин унинг ўрнига жавоб беришга ҳаракат қилади, дейилади сайтда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Одамфуруш самолётда қўлга тушди