
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида полиция томонидан ўтказилган йирик рейд оғир оқибатларга олиб келди. 28-октабр куни Пеня ва Алемао ҳудудларида бўлиб ўтган амалиёт давомида камида 121 киши ҳалок бўлди. Улар орасида бир неча нафар полиция ходимлари ҳам бор.
Полиция рейдни жиноий гуруҳ раҳбарларини қўлга олиш учун бошлаган. Аммо амалиёт бошланишидан олдин маълумот тарқалиб кетгани айтилмоқда. Шу сабабли қуролланган шахслар қаршилик кўрсатган ва узоқ давом этган отишмалар юз берган.
Рейд вақтида ҳудудда ҳаёт тўхтаб қолди. Мактаблар ёпилди, транспорт ҳаракати чеклаб қўйилди, одамлар уйларида яширинишга мажбур бўлди. Айрим жойларда машиналар ёқиб юборилди ва кўчаларга ўқ излари тушди.
Ҳукумат бу рейдни муваффақиятли деб баҳоламоқда. Бироқ ҳуқуқ ҳимоячилари ва маҳаллий аҳоли қурбонлар сони жуда кўп бўлганини айтмоқда. Улар воқеа бўйича очиқ ва адолатли текширув ўтказилишини талаб қилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.