Америка ҳукумати томонидан 11 сентябр терактларининг бош ташкилотчиси деб тан олинган Ҳолид Шайх Муҳаммад Американинг собиқ президенти Обамага ўз хатида «илоннинг боши» ва «золимлик ҳукм сурган мамлакат президенти» дея мурожаат қилган.
АҚШда Америка ҳукумати 11 сентябр терактларининг бош ташкилотчиси деб биладиган — Ҳолид Шайх Муҳаммаднинг 18 бетлик мактуби қисман эълон қилинди. Ушбу мактуб мамлакат собиқ президенти Барак Обамага аталган, деб ёзади "Дийдоразиз" РИА Новости хабари асосида.
Муҳаммад ўз мактубида 2001 йилнинг 11 сентябрида содир этилган терактларда Вашингтоннинг ўзи айбдор, дея таъкидлаган.
Мактуб муаллифининг фикрича, АҚШ ҳукумати бу орқали «бутун дунё бўйлаб бегуноҳ одамларни ўлдирган» ташқи сиёсати учун товон тўлаган. Муҳаммад шунингдек, «теракт куни сизларга қарши биз уруш бошламаган эдик» деб ёзган. Унга кўра бу ишни «Америка ҳукумати ва мамлакатдаги диктаторлар» амалга оширган.
Муҳаммад Обамага мактубда «илоннинг боши» ва «золимлик ҳукм сурган мамлакат президенти» дея мурожаат қилган. Эълон қилинган мактуб якунида 2015 йил январ ойи санаси қўйилган. Маълум бўлишича, Гуантанамо турмаси назоратчилари Муҳаммаднинг ушбу мактубини Америкага етказишдан кескин бош тортишган. Аммо ўтган йилнинг сентябрида Муҳаммаднинг адвокати судьядан ушбу ишга аралашишни илтимос қилган ва айбланувчи президентга мурожаат этишга ҳақли эканлигини айтган. Натижада ҳарбий суд адвокат талабини қондирган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди