date

Японияда энг катта ядро станцияси ишга туширилмоқда

Японияда энг катта ядро станцияси ишга туширилмоқда

Япония Фукусима фожиасидан 15 йил ўтиб, энг катта ядро электр станцияси – Кашивадзаки-Карива реакторини қайта ишга туширишга рухсат берди. Станция Токиодан 220 км шимоли-ғарбда жойлашган ва 2011-йилги зилзила ва цунами оқибатида ёпилган эди.

Ниигата вилоятининг йиғилиши станцияни қайта ишга туширишни маъқуллади. Шу куни вилоятда тахминан 300 одам “No Nukes” ва “Support Fukushima” шиорлари билан норозилик билдирди. Кўпчилик аҳоли станция хавфсизлигидан хавотирда.

TEPCO биринчи реакторни 2026 йил 20 январда ишга туширишни режалаштирмоқда. Компания маҳаллий аҳоли қўллаб-қувватлаши учун кейинги 10 йил ичида 100 миллиард ен (641 миллион доллар) сармоя киритишни ваъда қилган, аммо кўпчилик аҳоли ишончсиз.

Япония энергия хавфсизлигини ошириш ва импорт қилинадиган ёқилғи харажатларини камайтириш мақсадида ядровий қувват улушини 2040 йилгача 20 фоизга оширишни режалаштирмоқда. Мутахассислар станциянинг қайта ишга туширилиши мамлакат энергия стратегиясида муҳим қадам эканини айтмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Японияда энг катта ядро станцияси ишга туширилмоқда