Австрия полицияси Адольф Гитлер қиёфасида унинг она шаҳри бўлган Браунау-ам-Инн бўйлаб сайр қилиб юрган эркакни қидирмоқда. Бу ҳақда "Oberösterreichische Nachrichten" нашрига таяниб Кун хабар бермоқда.
Гитлер замонидаги костюм кийган, диктаторга хос мўйлаб ва соч турмагига эга ёш эркакни бир неча бор кўришган. Гувоҳларнинг айтишича, "сохта" Гитлер 25-30 ёшлар атрофида. Шунингдек, у Гитлер туғилган уй фонида суратга тушган ва китоб дўконида Иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги журналларни варақлаган.
Гитлер қиёфадоши ташриф буюрадиган барда у "Харальд Гитлер" номи билан маълум.
Австрия ҳуқуқ-тартибот муассасалари бу вазиятнинг барча тафсилотларини аниқлаштирмоқдалар ва эркак жазоланиши мумкинлигини айтишмоқда.
"Адольф Гитлер шахсини бошқалар кўз ўнгида улуғлаш – жиноятдир", деб изоҳ берилган бу ҳолатга ҳудудий прокуратурада. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди