Шу йилнинг июлида Дубайда автопилот билан жиҳозланган ва одам томонидан бошқарилишни талаб қилмайдиган биринчи учар таксилар ишлай бошлайди. Бу ҳақда Жаҳон ҳукумат саммитида амирликнинг йўл ва транспортлар бошқармаси бошлиғи Маттар ал-Тайер маълум қилди, деб ёзади Daryo.
Бир ўринли учивчисиз учар қурилма Хитойнинг EHang компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Қурилма 250 кг тош босади, у оғирлиги 100 килограммгача бўлган юкларни таший олади. У 106 киловаттлик саккизта электр моторлар билан таъминланган, улар 14,4 киловатт-соат сиғимли батареялар комплектидан қувват олади.
Заряд 50 километрлик парвоз ёки 23 дақиқага етади. Ўртача тезлик соатига 100 км, максимал тезлик эса — соатига 160 км. Учувчисиз учар қурилмани зарядлашга 2—4 соат вақт кетади.
Қурилма салонига сенсорли экран ўрнатилган, унинг ёрдамида исталган якуний нуқта кўрсатилади. У фақат олдиндан белгиланган йўналиш бўйича уча олади. Учувчисиз қурилмаларнинг фаолияти кеча-ю кундуз махсус тузилган бошқарув маркази томонидан кузатилади ва назорат қилинади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди