date

Мехикодаги зилзила: 12 нафар фуқаро тан жароҳати олди

Мехикодаги зилзила: 12 нафар фуқаро тан жароҳати олди

Мексика пойтахти Мехико шаҳрида содир бўлган зилзила оқибатида 12 нафар инсон турли даражадаги жароҳатлар олди. Бу ҳақда шаҳар мэри Клара Бругада расмий маълумот берди.

Унинг таъкидлашича, зилзиладан кейин фавқулодда ҳолатларга жавоб бериш протоколи ишга туширилган ва натижада 12 та жароҳат ҳолати қайд этилган. Шунингдек, шаҳарнинг турли ҳудудларида бешта электр устуни ва тўртта дарахт қулаб тушган, электр таъминотидаги узилишлар бўйича эса 18 та мурожаат келиб тушган.

Шаҳар раҳбарининг сўзларига кўра, тегишли хизматлар ҳозирда зилзила оқибатларини баҳолаш ишларини давом эттирмоқда. Хусусан, турар-жой ва маъмурий бинолар, шунингдек, муҳим инфратузилма объектлари ҳолати синчковлик билан текширилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Мехикодаги зилзила: 12 нафар фуқаро тан жароҳати олди