date

Трамп Венесуэлага қўшин жойлаштириш ҳақида баёнот берди

Трамп Венесуэлага қўшин жойлаштириш ҳақида баёнот берди

АҚШ президенти Доналд Трамп Венесуэла президенти Николас Мадурони ҳокимиятдан ағдариш мақсадида амалга оширилган операция бўйича матбуот анжумани ўтказди. У ўз сўзларида Венесуэла келажаги, АҚШнинг режалари ва Мадурога қарши амалга оширилган ҳужум ҳақида батафсил баёнот берди.

Трамп Венесуэлага такрорий ҳарбий зарба бўлиши мумкинлигини таъкидлади ва Венесуэла сиёсатчиларини огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, Мадуро ўзини бункерга яширган, аммо АҚШ ҳарбийлари унинг қочишига йўл қўймаган. “Биз 47 сония ичида ҳамма жойни тозаладик ва Мадуронинг қочишига имкон бермадик”, — деди Трамп.

Шундан сўнг, Трамп Венесуэла президенти қаршилик кўрсатган тақдирда ўлдирилиши мумкинлигини маълум қилди: ““Биз ҳужумнинг иккинчи тўлқинини амалга оширишимиз ҳам мумкин, у янада кучлироқ бўлади, бунга тайёрмиз. Венесуэладаги барча сиёсий фигуралар тушуниши даркор – Мадуро билан юз берган ҳолат бошқа ҳар ким билан ҳам содир бўлиши мумкин”, - деди у.”.

Трамп шунингдек, Венесуэла халқини бой қилиш учун янги нефт сармоялари ҳақида сўзлаб, Америка нафақат Венесуэланинг, балки глобал энергетика соҳасида ҳам энг юқори позицияни сақлаб қолишини таъкидлади. У нефт инфратузилмасини тиклаш учун миллиардлаб доллар сарфлашга тайёрлигини қайд этди.

“Наркокартеллар ўз вақтида жуда шафқатсиз эди, аммо энди бу бизда йўқ. Биз қўшма ҳарбий кучлар орқали бу ишни қиламиз. Биз Венесуэла ва бошқа мамлакатлардаги ҳарбий назоратни ўз қўлимизга оламиз”, — деди Трамп.

Президентнинг сўзларига кўра, Венесуэла ҳокимияти ўз ҳудудида хорижий кучларни жойлаштиришга ўтиш билан АҚШга таҳдид қилган, шунингдек, ҳужум қуролларини сотиб олган. У АҚШнинг Венесуэлада ўз қўшинларини жойлаштириш имкони ҳақидаги саволларга жавоб берди.

Доналд Трамп Венесуэла ўз ҳудудида хорижий кучларни жойлаштиргани ва АҚШга таҳдид солувчи ҳужум қуролларини сотиб олганини айтаркан, агар зарур бўлса АҚШ Венесуэлада ўз қўшинларини жойлаштириши мумкинлигини таъкидлади.

Трамп матбуот анжумани давомида Венесуэла мухолифати етакчиси Мария Корина Мачадони ҳам тилга олиб ўтди.

“Мачадо Венесуэла етакчиси бўла олмайди, унда етакчилик қобилияти йўқ, у шунчаки ёқимтой”, - деди АҚШ президенти.

Трампнинг сўзларига кўра, Венесуэла вице-президенти АҚШ вице-президентига АҚШ нима деса шуни бажаришга тайёрлигини билдирган.

У Россия-Украина урушига ҳам тўхталиб ўтди.

“Мен Украина ва Россия низосини энг енгил низо деб ўйлагандим, аммо ҳозирча уларни яраштира олмадим. АҚШ Украина можаросида пул йўқотмаяпти, балки пул ишлаяпти”, - деди у.

Трамп, шунингдек, у Путин билан Мадуро ҳақида ҳеч қачон гаплашмаган. Доналд Трамп Путин билан Украина масаласидаги мулоқотлардан кўнгли тўлмаётгани, лекин тинчлик ўрнатиш масаласида олдинга силжиш борлигини таъкидлади.

“Бу уруш қонли ҳаммомга айланди ва биз бунга чек қўйишни хоҳлаймиз. Бу Байден, Зеленский ва Путиннинг уруши”, — деди у.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Трамп Венесуэлага қўшин жойлаштириш ҳақида баёнот берди