Испаниянинг Бургос шаҳрида истиқомат қилувчи аёл 64 ёшида бир ўғил ва бир қизни дунёга келтирди. Бу ҳақда Qalampir.uz ёзмоқда.
Маълумотларга кўра, аёл эгизакларга ЭКО (экстракорпорал уруғлантириш)йўли орқали ҳомиладор бўлган. Улар кесарча кесиш йўли орқали дунёга келган.
Айтиш керакки, ушбу эгизаклар аёлнинг илк фарзандлари эмас. Хабар қилинишича, унинг 6 ёшли қизи ҳам бор. Бироқ ижтимоий хизмат вакиллари аёл болани моддий томондан таъминлай олмайди, деган фикрда гўдакни ундан олиб қўйишган.
Ҳозирча, аёл дунёга келтирган эгизакларига оналик қила оладими ёки йўқ, буниси номаълум.
Маълумот учун, сўнгги йилларда дунё бўйича катта ёшда фарзанд кўраётан аёлларнинг сони ортиб бормоқда. 2015 йилда германиялик 65 ёшли аёл бирваракайига 4 эгизакни дунёга келтирган эди. Ўтган йилда эса ҳиндистонлик 70 ёшли аёл эгизакларнинг онаси бўлган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди