date

Тўқаев: “спикерликка тайёргарлик” ҳақидаги гаплар — фантазия

Тўқаев: “спикерликка тайёргарлик” ҳақидаги гаплар — фантазия

Қозоғистонда парламент ислоҳоти кетаяпти, шу фонда айрим экспертлар “бу ўзгаришлар парламент спикери ваколатларини кучайтириб, кейин Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг ўша лавозимга ўтиши учун майдон ҳозирлаяпти”, деган тахминларни ўртага ташламоқда.

Лекин Қозоғистон президенти бу гапларга нуқта қўйди. “Turkistan” газетасининг 2026 йил 5 январь сонидаги интервьюсида Тўқаев бу иддаоларни рад этган ва бундай тахминлар унинг сиёсий тамойилларига зид эканини айтган. Унинг таъкидлашича, Қозоғистон президентлик бошқарувига асосланган давлат бўлиб қолади.

Тўқаевнинг сўзларига кўра, у Оқўрдага келмасидан аввал ҳам “Кучли президент – нуфузли парламент – ҳисобдор ҳукумат” концепциясини илгари сурган. Давлат тизимини шахсий манфаат учун ўзгартириш эса масъулиятсизлик, деган позицияни билдирган.

Президент, шунингдек, мамлакат учун ҳал қилувчи ислоҳотлар фақат умумхалқ референдуми орқали қабул қилиниши, парламент ўзгаришлари ортида “яширин режа” излашга асос йўқлигини ҳам қайд этган.

Қизиғи, расмий манбаларда 2026 йил Қозоғистон учун янги модернизация босқичи бўлиши айтилмоқда: 2026 йил “Рақамлаштириш ва сунъий интеллект йили” деб эълон қилинган, шунингдек Конституциявий ислоҳотлар муҳим аҳамият касб этиши таъкидланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Тўқаев: “спикерликка тайёргарлик” ҳақидаги гаплар — фантазия