Шанба куни Мюнхендаги хавфсизлик бўйича конференцияда қатнашган Германия канцлери Ангела Меркель ислом дини террорнинг манбаси эмаслигини таъкидлади.
Меркель АҚШ президенти Дональд Трампнинг етти мусулмон мамлакат фуқароларига нисбатан иммиграция тақиқини танқид қилди. Германия канцлерининг фикрича, террор гуруҳларига қарши курашиш учун мусулмон мамлакатлар билан ҳамкорликни кучайтириш зарур.
“Бу мамлакатлар биринчи навбатда (террорга қарши курашга) ҳисса қўшишлари лозим. Ана шунда биз одамларни ислом террорнинг манбаси эмаслигига, бу исломни нотўғри тушуниш оқибати эканига ишонитира оламиз”, – деди Меркель.
Шунингдек, Ангела Меркель ИШИД ва унга ўхшаш террор гуруҳларига қарши курашда Россия билан ҳам ҳамкорлик қилиш кераклигини таъкидлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди