“Орешник” зарбаси Ғарбга жиддий огоҳлантириш бўлдими?

Львов вилоятида жойлашган объектларга “Орешник” ракетаси орқали берилган зарба Ғарб давлатлари учун очиқ ва аниқ сигнал сифатида баҳоланмоқда. Бу ҳақда The National Interest нашрида сўз боради.
Мақолада таъкидланишича, ушбу зарба НАТО учун ўзига хос синов вазифасини ўтаган. Нашр муаллифларига кўра, Россия Ғарб мамлакатларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан ушлаб қолиб бўлмайдиган, ядровий каллак билан жиҳозланган ракеталарни ишга солиш имкониятига эга эканини намойиш этган.
Мутахассислар бу ҳолатни Москва томонидан Ғарбга йўлланган стратегик огоҳлантириш сифатида баҳоламоқда. Бундай ҳаракат Россиянинг ҳарбий салоҳияти ва мавжуд мудофаа тизимларини четлаб ўтиш имкониятларини яна бир бор кўрсатиб бергани таъкидланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг