
Яман жанубидаги Зинжибар шаҳрида рўй берган портлаш оқибатида камида 8 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.
Миналаштирилган автомобиль 24 февраль, жума куни эрталаб Найда ҳарбий лагерига киришдаги назорат-ўтказиш пункти яқинида портлади.
Шундан сўнг хавфсизлик кучлари ходимлари ва лагерь ҳудудига ўтишга ҳаракат қилган жангарилар ўртасида тўқнашувлар бошланди.
Мазкур ҳодиса учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч бир террорчи гуруҳ зиммасига олмади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар