date

Япония пандаларсиз қолмоқда: Уэно боғида хайрлашув

Япония пандаларсиз қолмоқда: Уэно боғида хайрлашув

Токио шаҳридаги Уэно ҳайвонот боғи сўнгги кунларда айниқса гавжум. Минглаб одамлар Японияда қолган охирги пандалар — Сяо-Сяо ва Лей-Лей билан хайрлашиш учун боғга ташриф буюрмоқда. Маълум қилинишича, эгизак пандалар 27 январь куни ўз ватани — Хитойга қайтарилади.

Пандаларни яқиндан кўриш имконияти чеклангани сабаб, ҳайвонот боғида махсус лотерея тизими жорий этилган. Шунга қарамай, охирги кунларда кунига 4,8 минг нафаргача ташриф буюрувчи пандаларни томоша қилишга муваффақ бўлган. Айрим меҳмонлар эса пандаларни кўра олмасада, хайрлашув муҳитини ҳис қилиш учунгина боғга келганини айтишмоқда.

Сяо-Сяо ва Лей-Лей 2021 йилда дунёга келган бўлиб, улар Уэно ҳайвонот боғида туғилган илк панда эгизаклари сифатида тарихга кирган. Уларнинг кетиши билан Япония 1972 йилдан бери илк бор ўз ҳайвонот боғларида умуман пандаларсиз қолади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Япония пандаларсиз қолмоқда: Уэно боғида хайрлашув