14:02 / 26.02.2017
5 747

Дональд Трамп ҳарбий харажатлар сезиларли миқдорда оширилишини маълум қилди

Дональд Трамп ҳарбий харажатлар сезиларли миқдорда оширилишини маълум қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп ҳарбий харажатларнинг сезиларли даражада оширилишини маълум қилди. Трамп «Консерватив сиёсий ҳаракат» ташкилоти форумидаги нутқида «бекорчи гапларнинг даври» якунланиб, «фаол ҳаракатлар» бошланганини эълон қилди, деб ёзмоқда «Дарё» нашри.

АҚШ президенти форум иштирокчиларига яқин орада мамлакатдаги иқтисодий тизимни ўзгартиришга қаратилган қатор фармонлар чиқаришга ваъда берди. Хусусан, у ижтимоий тўловлар камайтирилиб, welfare тизимидан воз кечилишини қайд этди.

«Барча америкаликлар учун ёрдам пулидан воз кечиб, ишга қайтиш вақти келди», — дея АҚШ етакчиси йиғилганларни қабул қилинган чоралар уларга ёқишига ишонтирди.

Шунингдек, Дональд Трамп мамлакатда тез орада нефть ва кўмир ишлаб чиқариш бўйича чекловлар бекор қилинишига урғу берди. Шу билан бир вақтда инсон ва атроф-муҳит ҳимояси билан боғлиқ янги қоидалар ўрнатилишига ваъда берди.

Президент ОАВлар томонидан тарқатилаётган ёлғон ахборот масаласига алоҳида эътибор қаратди. У Оқ уйда аноним манбалардан воз кечиш сиёсатини эълон қилди.

«Манба Дональд Трамп жуда ёмон деб қайд этди. Буни юзимга айтсин», — дея америкалик етакчи йиғилганларни аноним хабарларга ишонмасликка чақирди. Шунингдек, у ОАВларни максимал даражадаги очиқ маълумот билан таъминлашга ваъда берди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дональд Трамп ҳарбий харажатлар сезиларли миқдорда оширилишини маълум қилди