date

Москва вилоятида ўқувчи тасодифан замбуруғга қарши бактерия топди

Москва вилоятида ўқувчи тасодифан замбуруғга қарши бактерия топди

Москва вилоятига қарашли Пушино шаҳридаги мактабда кутилмаган воқеа кузатилди: 11-синф ўқувчиси лаборатория машғулоти пайтида тасодифан қизиқарли илмий топилмага дуч келди. “MK” хабарига кўра, ўқувчи Николай Уликов замбуруғлар билан ишлаш жараёнида ўсимликларда моғор ва бошқа замбуруғларнинг кўпайишини тўхтатиши мумкин бўлган бактериал штаммни пайқаган.

Дарс давомида ўқувчилар Петри косаларида типратикан қўзиқоринини етиштиришга ҳаракат қилган. Қўзиқорин табиатдан олингани учун у билан бирга турли “бегона” микроорганизмлар ҳам муҳитга тушиб кетгани эҳтимол қилинмоқда.

Бироз вақт ўтгач эса Уликов Петри косасида ғалати манзарани кўрган: кичик бактериал колония атрофида “ҳало” — яъни стерил ҳалқа пайдо бўлган. Энг қизиғи, айнан шу ҳалқа ичидан ташқарида бошқа микроорганизмлар ўсмаган.

Кейинги кузатишлар шуни кўрсатганки, аниқланган бактериал штамм замбуруғлар ўсишини бостирадиган модда ажратиб чиқаради. Ана шу модда колония атрофида стерил зона ҳосил қилиб, замбуруғ ва бошқа микроорганизмларнинг тарқалишига тўсиқ бўлган.

Ўқувчининг айтишича, бу топилма муайян замбуруғларга қарши хусусиятга эга бўлиши мумкин ва келгусидаги тадқиқотлар учун катта қизиқиш уйғотади. Энг муҳим нуқта — бундай бактериялар қишлоқ хўжалигида экинларни замбуруғли касалликлардан асрашда қўл келиши эҳтимоли бор. Яъни оғир кимёвий воситаларни камайтириб, табиийроқ ва самарали ҳимоя йўлларини ишлаб чиқиш имкони пайдо бўлади.

Қисқаси, оддий лаборатория дарсидан бошланган ҳолат келажакда каттароқ илмий йўналишга айланиши мумкин. Илмда баъзан энг катта қадамлар айнан шундай “тасодиф”лардан бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Москва вилоятида ўқувчи тасодифан замбуруғга қарши бактерия топди