date

АҚШдаги мактабда отишма: ўқувчи яраланди

АҚШдаги мактабда отишма: ўқувчи яраланди

9 феврал куни АҚШнинг Мериленд штатида жойлашган Роквилл шаҳридаги Томас Вуттон номидаги ўрта мактаб ҳудудида отишма билан боғлиқ ҳодиса қайд этилди. Воқеа оқибатида бир нафар ўқувчи тан жароҳати олиб, шифохонага олиб кетилди. Бу ҳақда Роквилл шаҳар полицияси маълум қилди.

Полиция хабарига кўра, отишма маҳаллий вақт билан тахминан соат 14:15 да содир бўлган. Хабар келиб тушгач, Монтгомери округи полицияси ҳамда Роквилл шаҳар полицияси ходимлари зудлик билан мактаб ҳудудига йўналтирилган.

Воқеа жойида бир нафар ўқувчи ўқ тегиши оқибатида яралангани аниқланиб, у маҳаллий тиббиёт муассасасига етказилган. Маълум қилинишича, жабрланувчининг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар маълумотига кўра, гумонланувчи шахс ҳам мазкур таълим муассасасида таҳсил олувчи ўқувчи ҳисобланади. У ҳодисадан кўп ўтмай мактаб биноси яқинида қўлга олинган.

Полиция томонидан жамоат хавфсизлигига нисбатан қўшимча таҳдид мавжуд эмаслиги билдирилди. Барча зарур тартиб-таомиллар якунлангунига қадар ўқувчилар мактаб биноси ичида қолдирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » АҚШдаги мактабда отишма: ўқувчи яраланди