
Ироқ армияси илғор бўлинмалари ИШИД назоратида қолаётган Мўсул шаҳри марказига янги ҳужум бошлади. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб Кун.уз хабар берди.
Амалиётни ўтказаётган бирлашган қўмондонлик матбуот хизмати раҳбари генерал Яҳё Расулнинг маълум қилишича, шаҳарнинг жанубий ва жануби-қисмидан юриш бошланган, шаҳарнинг тарихий қисмида жанглар олиб борилмоқда.
Шунингдек, шаҳар атрофидаги Ал-Самуд ва Тал ал-Руман туманлари ҳудудларида ҳам жанг кетмоқда.
ИШИДнинг Ироқдаги охирги таянчи Мўсулни ИШИДдан озод этиш учун 2016 йил 17 октябрида кенг кўламли ҳарбий амалиёт бошланганди. Шу йилнинг 18 январида шаҳарнинг шарқий қисми жангарилардан тозаланди. 24 февраль куни шаҳарни бутунлай озод қилиш учун амалиёт қайтадан бошланди.
1 март куни ироқлик ҳарбийлар Мўсулни ташқи дунё билан боғловчи охирги йўлни эгаллади ва ИШИД шаҳар ичкарисидаги жангарилар ва ҳарбий техникасини олиб кетиш имконидан маҳрум бўлди.
Худди шу куни ИШИД раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий тарафдорларига мурожаат қилиб, мағлубият ҳақида эълон қилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг