date

Жанубий Кореяда туғилишни кўпайтириш учун чет эллик аёлларни жалб қилиш ғояси илгари сурилди

Жанубий Кореяда туғилишни кўпайтириш учун чет эллик аёлларни жалб қилиш ғояси илгари сурилди

Жанубий Кореяда туғилишни ошириш мавзуси яна катта жанжалга айланди. BBC хабарига кўра, Жиндо округи раҳбари Ким Ҳее-соо очиқ йиғилишда “Вьетнам ёки Шри-Ланкадан ёш аёлларни олиб келиш” ва уларни “қишлоқ ҳудудларидаги ёш эркакларга турмушга бериш мумкин”лигини айтган.

Бу гаплар телевидение орқали тарқалгач, жамоатчиликда кескин норозилик кучайди. Вьетнам томони дипломатик норозилик билдирди, мамлакат ичида бир неча кун давомида баҳслар авж олди. Натижада Ким ҳукмрон Демократик партия сафидан чиқариб юборилди.

Ким кейинроқ узр сўраб, демографик муаммога эътибор қаратмоқчи бўлганини айтди, аммо ишлатган иборалари “ноўрин” эканини тан олди. Жанубий Жеолла провинцияси ҳам расмий кечирим сўраб, бу “вьетнамликлар ва аёлларга чуқур оғриқ етказгани”ни билдирди. Вьетнам элчихонаси эса буни “оддий ифода эмас, мигрант аёллар ва озчиликларга муносабат масаласи” деб баҳолади. Шри-Ланка расмийлари ҳозирча очиқ изоҳ бермади.

Йиғилиш аслида аҳолиси камайиб бораётган ҳудудни яқин шаҳар билан бирлаштириш масаласи учун чақирилган эди. Мутахассислар эса агар вазият ўзгармаса, 50 миллион аҳолига эга мамлакат аҳолиси 60 йил ичида ярмига камайиши мумкинлигини айтмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Кореяда туғилишни кўпайтириш учун чет эллик аёлларни жалб қилиш ғояси илгари сурилди