Бугун, 8 март куни Қозоғистон президенти матбуот хизмати Акорда 2001 йилги архив видеони намойиш этди, унда мамлакат раҳбари Нурсултон Назарбоев ўз онаси ҳақида эслаганди, деб ёзади Kun.uz нашри. Ушбу видео Акорданинг Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида жойлаштирилган.
Назарбоев учрашувлардан бирида меҳмонлар қаршисида чиқиш қилар экан, ўзининг қимматли маслаҳатларини улашган.
"Мен у мени қанчалар қаттиқ яхши кўрганини биламан. Эҳтимол унинг муҳаббати ҳозиргача мен билан ва мени қўллаб туради. Муҳим ва оғир қарорлар қабул қилганимда у буни менга тушимда аён қилган бўлади. Мен сизларга очиқ айтаман. Мен мистик эмасман, ҳеч қандай табиб, экстрасенс ва астрологларга ишонмайдиган одам сифатида сизларга шу гапни айтаман. Баъзида уйқудалигимда у тушимга киради ва дейди: "Ишонавер, барчаси яхши бўлади!". У ҳозир тирик бўлганида мен уни қанчалар яхши кўришимни айтган бўлардим", - деган Қозоғистон президенти.
[media=https://youtu.be/x04jqRC22o0]
Нурсултон Назарбоевнинг онаси - Алжан (1910-1977) Жамбул вилояти Касик овули мулласи оиласида дунёга келган. 1933 йилда Алжан отаси билан Ушконирга келганида Қозоғистоннинг бўлажак президенти отаси Абиш билан танишади. Абиш ўз замонасининг илғор кишиларидан бири бўлиб, қозоқ ва рус тилларидан ташқари, болгар тили ва маданиятини ўрганган. У қозоқ миллий қўшиқларини маҳорат билан ижро этган. У Алжан билан ўз фарзандини миллий анъаналар руҳида тарбиялаб, ўстирган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди