Нетаньяху офисида шубҳали конверт топилди, таҳдид йўқлиги айтилди

Беньямин Нетаньяхунинг Қуддусда жойлашган ишхонасига шубҳали конверт етказиб берилгани қўриқчилар орасида хавотир уйғотди.
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарларга кўра, ҳодиса ҳақида маълумот келиб тушгач, полиция ҳамда ўт ўчириш хизматлари зудлик билан офис биносига йўналтирилган.
Нашрлар билдиришича, Хавфсизлик ва фавқулодда вазиятлар бўйича мутахассислар жойида дастлабки текширув ўтказиб, келиб тушган ёзишмаларни махсус тартибда кўриб чиққан. Текширув якунларига кўра, офис ходимлари учун ҳеч қандай хавф мавжуд эмаслиги маълум қилинган.
Қайд этилишича, ҳодиса Исроил хавфсизлик хизматлари томонидан назоратга олинган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг