date
views 6 425

Афғонистонда 2 полициячи 8 нафар ҳамкасбини отиб ташлади

Афғонистонда 2 полициячи 8 нафар ҳамкасбини отиб ташлади

Афғонистон жануби-шарқида камида саккиз нафар полициячи ҳуқуқ-тартибот идорасининг бошқа икки ходими ҳужуми туфайли ҳалок бўлди. Бу ҳақда Khaama Press агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади Kun.uz.

Маҳаллий ҳукумат бу маълумотларни тасдиқлади ҳамда ҳодиса жума куни кечқурун Забул вилоятидаги назорат-ўтказиш пунктида юз берганини хабар берди. Вилоят губернатори вакили Гул Ислом Сайалнинг хабар қилишича, ҳужум қилганлар ўзлари билан бир неча қурол-яроғларни олиб кетишган.

Агентликнинг таъкидлашича, бундай ҳужумлар турли гуруҳлар жангарилари билан алоқадор бўлган ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан амалга оширилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистонда 2 полициячи 8 нафар ҳамкасбини отиб ташлади