date
views 5 732

Мадагаскарга ёпирилган довул камида 50 кишини ҳаётдан олиб кетди

Мадагаскарга ёпирилган довул камида 50 кишини ҳаётдан олиб кетди

Мадагаскарда "Энаво" довули оқибатида ҳалок бўлганлар сони камида 50 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда "Франс Пресс" агентлигига таяниб Кун.уз хабар берди.

Дастлабки хабарларда қурбонлар сони 38 нафар экани, 180 киши жароҳатлангани, шунингдек, 116 минг киши ўз турар жойларини тарк этишга мажбур бўлгани айтилганди.

Табиий офатдан жабрланганларни жойлаштириш учун бутун мамлакат бўйлаб 137та марказ очилган.

Бу сафарги бўрон Мадагаскарда 2012 йилдан буён энг йирик бўрон бўлди.

Довул орол мамлакатнинг шимоли-шарқий қирғоқларидан кириб келган, шамол тезлиги соатига 300 километрни ташкил қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мадагаскарга ёпирилган довул камида 50 кишини ҳаётдан олиб кетди