09:07 / 15.03.2017
5 862

АҚШда шаҳар сотувга қўйилди

АҚШда шаҳар сотувга қўйилди

АҚШнинг Орегон штатида жойлашган Тиллер шаҳри сотувга қўйилди, деб ёзмоқда Кун нашри.

Умумий майдони 100 гектардан иборат шаҳар 3,5 млн долларга сотилмоқда. Харидор қўшимча 350 минг долларга эски мактабни ҳам сотиб олиши мумкин.

Тиллер атрофида 250 га яқин одам яшайди. Шаҳарнинг ўзида унинг эгаси Гаррет Золлер оиласидан ташқари, яна икки одам: собиқ ўқитувчи ва маҳаллий черков пастори яшайди, уларга тегишли ҳудудлар сотилмайди.

Золлернинг айтишича, аҳоли шаҳарни ёғоч тайёрлаш миқдори камайгани ва тегирмон ёпилгани сабабли тарк этган.

Золлернинг таъкидлашича, у шаҳар сотилиши ҳақидаги таклифни хитойлик инвесторлардан тортиб тиббий муассасалар яратишга қизиқиш билдираётганларгача юборган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда шаҳар сотувга қўйилди