Фото: © REUTERS/Kevin Lamarque
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ўринбосари ва Саудия Арабистони мудофаа вазири Муҳаммад ибн Салмон ал-Сауд АҚШ президенти Дональд Трампни террорчиликка курашувчи барча мусулмонларнинг дўсти деб атади. У бу ҳақда Трамп билан учрашув якунларига кўра айтди, деб ёзади Kun.uz.
ArabianBusiness.com интернет-нашрининг маълум қилишича, Оқ уйдаги учрашув бир қатор муҳим масалалар, жумладан Трампнинг АҚШга 6 та мусулмон давлати фуқароларини қўймаслик ҳақидаги фармонига бағишланди. Эътиборлиси, Саудия Арабистони шаҳзодаси 16 мартдан кучга кирувчи Трампнинг аксилмиграцион фармонини қўллаб-қувватлаган.
"Бу чора АҚШга террорчилар киришининг олдини олишга қаратилган суверен қарордир", деб айтган шаҳзода.
Бундан ташқари, шаҳзода Трампни исломофоб деб ҳисобламаслигини айтган.
"Президент Трамп ислом динини энг илоҳий динлардан деб ҳисоблаши билан унга чуқур ҳурматини билдирди", деб айтган Саудия Арабистони қироли ўғли.
Шаҳзода учрашувдан кейин Трампнинг ислом дунёси билан ҳамкорлик қилишга тайёрлиги позицияси билан танишиб чиқиб, Трампни "мусулмонларнинг чин дўсти" деб атаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди