Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг 13 ёшли қизи ракета дастури бўйича раҳбарлик қилмоқда

Шимолий Кореяда мамлакат раҳбарининг қизи давлат ва ҳарбий тузилмаларда тобора фаолроқ кўрина бошлади. Хорижий оммавий ахборот воситалари маълум қилишича, ўсмир қиз ракета дастури билан боғлиқ бўлган тузилма фаолиятида раҳбарлик қилмоқда.
Newsweek нашрининг ёзишича, КХДР раҳбари Ким Чен Ин 13 ёшли қизи Ким Жу Эга ракета ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи бошқармада масъул лавозимни топширган. Манбага кўра, бу қарор унинг сиёсий-ҳарбий майдондаги ролини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Таҳлилчилар фикрича, мазкур қадам эҳтимолий ворисни давлат бошқаруви ва армия тизимига босқичма-босқич жалб этиш стратегиясининг бир қисми бўлиши мумкин. Узоқ муддатли истиқболда эса бу жараён унинг Корея халқ армиясидаги таъсир доирасини кенгайтиришга қаратилгани айтилмоқда.
Разведка маълумотларига таяниб, айрим ҳарбий ҳисоботлар тўғридан-тўғри Ким Жу Эга тақдим этилаётгани ҳам қайд этилган. Бундай ҳолатлар КХДР амалиётида келажакдаги етакчини тайёрлаш белгиси сифатида баҳоланади.
Аввалроқ Жанубий Корея манбалари Ким Чен Ин ҳокимиятни қизига топшириш эҳтимолини кўриб чиқаётганини хабар қилган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!