Оқ уй олдида “миналанган” автомобиль эгаси қўлга олинди

  • 19 март 2017, 16:55
  • 5 157
  • Дунё
  • Оқ уй олдида “миналанган” автомобиль эгаси қўлга олинди

    Бугун, 19 март куни Вашингтонда Оқ уй олдига машинада келиб, унинг ичида бомба борлигини айтган номаълум шахс қўлга олинди. Бу ҳақда CNN телеканалига таяниб Qalampir.uz хабар қилди.

    Маълумотларга кўра, машина ичидан бомба топилмаган. Бироқ Оқ уй атрофида ҳавфсизлик чоралари кучайтирилган. Бино ёнидаги бир қатор кўчаларга кириш ҳам тақиқланган.

    Ёлғон маълумот берган ҳайдовчи қўлга олинган. Унинг нима сабабдан бундай йўл тутгани ҳозирча маълум эмас.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Оқ уй олдида “миналанган” автомобиль эгаси қўлга олинди