
19 март куни Ғарбий Германиянинг собиқ пойтахти Бонн шаҳридаги энг машҳур бинолардан бири бўлган Bonn-Center биноси йўналтирилган портлатиш ёрдамида бузиб ташланди, деб ёзади Кун.уз сайти.
Бино 250 кг динамит ёрдамида қўпорилди. Томида Mercedes компаниясининг эмблемаси айланиб турадиган, баландлиги 60 метр келадиган кўп қаватли бино собиқ ҳукумат мавзесининг энг баланд биноларидан бири бўлган. Бино 1960-йиллар охирида қурилган бўлиб, уни Нью-Йоркдаги машҳур Rockefeller Center’га қиёслашган.
Бош режага кўра, бузиб ташланган бино ўрнига баландлиги 100 метр келадиган офислар маркази барпо этилади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар