10:04 / 20.03.2017
7 079

Хитой ўз армиясини 200 минг кишига қисқартирмоқчи

Хитой ўз армиясини 200 минг кишига қисқартирмоқчи

Хитой ўз армиясини 200 минг кишига қисқартирмоқчи. Бу ҳақда South China Morning Post нашрига таяниб Кун.уз хабар берди.

Аввалроқ Хитой раиси Си Цзиньпин Хитой 2017 йил охиригача қуролли кучларини ножанговар таркиб ҳисобидан 300 минг кишига қисқартиришини айтганди. Қисқартириш Си Цзиньпин маълум қилган режа бўйича ўтказилади. Маълум қилинишича, 18 та армия корпусидан 5 таси тугатилади. Манбалар маълумотларига кўра, шахсий таркибнинг бир қисми ҳарбий-ҳаво кучлари, ҳарбий-денгиз кучлари ва ракета қўшинларига ўтказилади.

Аввалроқ Хитой энг муҳим денгиз йўлларини ҳимоя қилиш мақсадида денгиз пиёда қўшинлари сонини оширмоқчилиги маълум қилинган. Шунингдек, ҳарбий контингентнинг бир қисми Африка шохидаги Жибути давлатида ва Покистоннинг жанубидаги Гвадар вилоятида жойлаштирилиши айтилганди. Ҳарбий манбаларнинг маълум қилишича, иккита бригада денгиз пиёда қўшинлари таркибига ўтказиб бўлинган ва шундан кейин ушбу қўшинлардаги ҳарбийлар сони деярли икки баробарга ошган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой ўз армиясини 200 минг кишига қисқартирмоқчи