date
views 6 373

Россия Хитойга С-400 тизимларини етказиб берди

Россия Хитойга С-400 тизимларини етказиб берди

Россия Давлат думасининг иқтисодий сиёсат бўйича қўмитаси раиси ўринбосари, мудофаа-саноат мажмуаси ташкилотларининг ривожланишини ҳуқуқий таъминлаш комиссияси раиси Владимир Гутенев Россия Хитойга С-400 "Триумф" ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини етказиб беришни бошлаганини маълум қилди. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлигига таяниб Кун.уз хабар бермоқда.

"Ҳиндистон ҳозирда С-400’га қизиқиш билдирмоқда. Ҳозир биз Хитойга С-400’нинг биринчи дивизионларини етказиб бердик", деб айтган Гутенев.

Гутеневнинг айтишича, айни вақтда Ҳиндистон ва Туркия С-400’ни олишга "навбатда турибди".

Хитой С-400 тизимини харид қилишга 2015 йил апрелда шартнома тузган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Хитойга С-400 тизимларини етказиб берди