09:31 / 23.03.2017
6 316

Австралияда йўловчи самолёти фавқулодда қўнишни амалга оширди

Австралияда йўловчи самолёти фавқулодда қўнишни амалга оширди
Rex Airlines авиакомпанияси йўловчи самолёти Австралиянинг Даббо шаҳри аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширишига тўғри келди. Самолётнинг қўнишига унинг двигателларидан бирининг бузилиб қолиши сабаб бўлди. Бу ҳақда ABC телеканалига таяниб Кун.уз хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Даббодан Сиднейга учаётган самолётда 26 йўловчи бўлган. Экипаж аъзолари ва йўловчилардан ҳеч ким жабрланмаган.

Ушбу ҳолат юзасидан мамлакатнинг фуқаролик авиациясидаги хавфсизлик бошқармаси тергов бошлаган.

Худди шундай воқеа шу компаниянинг самолёти билан ўтган ҳафтада ҳам содир бўлганди. Самолёт парвоз вақтида парракларидан бирисиз қолгандан кейин шошилинч қўнишига тўғри келган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Австралияда йўловчи самолёти фавқулодда қўнишни амалга оширди