
АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилдики, у баъзи ҳолларда ўз ҳаракатларини ички сезгиларига таянган ҳолда бажаради. Бу ҳақда у Time журналига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзади Кун.уз сайти.
Нашр мухбири Трампдан нима учун у ишончли далили бўлмасада кескин баёнотлар билан чиқиши ҳақида сўраган. У бу орқали президентнинг 3 миллион киши ноқонуний овоз бергани ҳақидаги гапини ҳам назарда тутган.
Трампнинг ишонч билан гапиришича, сайлов вақтида ташкил этилган махсус қўмита рақамларни ошириб кўрсатганди.
«Мен инстинктларга таянадиган одамман, кўпинча менинг сезгиларим тўғри бўлиб чиқади. Барча мени ютқазади деганида, мен юта олишимни гапиргандим», — деган Трамп.
У шунингдек Brexit жараёни, Швециядаги тартибсизликларни ҳам олдиндан кўра билгани ҳақида эслаб ўтган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар