Хитой Эрон бўйича қандай сиёсий йўл тутмоқда?

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Эрон олий раҳбари — Али Хоминаийнинг қасддан ўлдирилишига кескин муносабат билдириб, минтақадаги ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирди.
Расмий баёнотда Хитой Халқ Республикаси ташқи сиёсат идораси мазкур ҳужумни Эрон давлат суверенитетига қарши қаратилган жиддий ва хавфли ҳаракат сифатида баҳолаган.
Пекин расмийлари, хусусан Пекин томони минтақада, айниқса Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорликни сақлаб қолиш учун барча манфаатдор томонларни вазминликка, муаммоларни дипломатик ва сиёсий йўллар орқали ҳал этишга чақирмоқда.
Хитой томонининг таъкидлашича, қуролли тўқнашувларнинг кенгайиши бутун минтақа хавфсизлигига жиддий таҳдид солади ва бу ҳолат халқаро барқарорликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Шу билан бирга, хитойлик таҳлилчилар ва экспертлар фикрича, ҳозирги вазиятда Эрон томонидан Исроил ҳамда АҚШ ҳарбий кучларига нисбатан жавоб зарбалари бериш эҳтимоли юқори бўлиб қолмоқда.
Мутахассислар Ислом Республикасининг яқин вақт ичида ички сиёсий беқарорлик ёки давлат тизимининг қулашига ишонмаяпти. Улар бунга сабаб сифатида мамлакат ичида ягона ва бирлашган мухолифат кучлари мавжуд эмаслигини, шунингдек, АҚШнинг ушбу можарога янада чуқур ва кенг кўламли тарзда аралашишдан ҳозирча манфаатдор эмаслигини кўрсатмоқда.
Экспертларга кўра, Хитой ҳозирги босқичда можаронинг ҳарбий йўл билан ҳал этилишини қўллаб-қувватламайди ва ўз ташқи сиёсатини асосан мулоқот, босқичма-босқич музокаралар ҳамда халқаро воситачиликни фаоллаштириш орқали олиб боришга интилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!