date

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи кескин баёнот билан чиқди

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи кескин баёнот билан чиқди

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи, АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан ваъда қилинган “қутқарув” амалда фожеали оқибатларга олиб келаётганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, ушбу тасвирларда АҚШ ва Исроил томонидан бошланғич мактаб бомбардимон қилиниши оқибатида ҳалок бўлган 160 нафардан ортиқ айбсиз ёш қизалоқлар учун қазилаётган қабрлар акс этган.

«Бу ерда кўриб турганингиз — парча-парча бўлиб кетган жасадлар. Улар бегуноҳ болалар эди. Жаноб Трамп ваъда қилган “қутқарув” аслида айнан шу манзарадан иборат», — деди вазир.

Шунингдек, у фожеалар фақат Ғазо билан чекланиб қолмаётганини, зўравонлик ва қурбонлар сони тобора кенгайиб бораётганини таъкидлаб, «Ғазодан то Минабгача бўлган ҳудудларда бегуноҳ одамлар совуққонлик билан қатл этилмоқда», дея қўшимча қилди.

Ароқчи халқаро ҳамжамиятни ушбу ҳужумларга бефарқ қолмасликка чақириб, тинч аҳоли, айниқса болалар ҳаётини ҳимоя қилиш бўйича зудлик билан чора кўриш зарурлигини алоҳида урғулади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи кескин баёнот билан чиқди