Эрон билан ҳарбий тўқнашув АҚШга қимматга тушмоқда

АҚШ Эрон билан бошланган ҳарбий тўқнашувнинг дастлабки бир ҳафтаси давомида тахминан 6 миллиард доллар маблағ сарфлади. Бу ҳақда Тҳе Неw Йорк Тимес нашри Пентагоннинг Конгрессга тақдим этган ҳисоботига таяниб хабар берди. Маълумотларга кўра, харажатларнинг асосий қисми, яъни 4 миллиард доллари Эроннинг ракета ҳужумларини қайтаришга мўлжалланган ўқ-дориларни сотиб олишга йўналтирилган. Ҳозирда қонун чиқарувчилар АҚШ маъмурияти ҳарбий амалиётларни давом эттириш учун қўшимча бюджет сўраб мурожаат қилишини кутишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудига қарши кенг кўламли ҳаво ҳужумларини бошлаб юборди. Ушбу зарбалар оқибатида мамлакат олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий ҳалок бўлди. Эрон томони ушбу йўқотишни 1 март куни расман тасдиқлади. Бунга жавобан Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Исроил ҳудудидаги нишонларга қарши қасос операцияси бошланганини эълон қилди. Вазият янада кескинлашиб, минтақадаги Баҳрайн, Иордания, Қатар, Қувайт, БАА ва Саудия Арабистонида жойлашган АҚШ ҳарбий базаларига ҳам зарбалар берилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!