date
views 6 169

Бангладешдаги портлашларда 6 киши ҳалок бўлди

Бангладешдаги портлашларда 6 киши ҳалок бўлди
Бангладешда содир этилган иккита портлашда камида 6 киши ҳалок бўлди, 40 га яқин киши жароҳат олди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлигига таяниб Кун.уз маълум қилмоқда. Таъкидланишича, қурбонлар янада кўпроқ бўлиши мумкин, чунки кўпчилик жароҳатларганлар оғир аҳволда.

Маълум қилинишича, Бангладеш хавфсизлик кучлари ИШИДнинг маҳаллий бўлими жангарилари яширинган бинони қуршаб олганларида жангарилар портловчи қурилмани ҳаракатга келтирганлар.

Воқеа Ҳиндистон билан чегарадаги Силхет вилоятидаги аэропорт яқинида юз берган. Ҳалок бўлганлар орасида ҳуқуқ-тартибот идораларининг икки нафар ходими бор.

Бангладешда бу теракт ҳафта ичидаги иккинчиси бўлди: 24 март куни Дакка халқаро аэропорти ҳудудидаги назорат-ўтказиш пунктида худкуш ўзини портлатганди. Ўтган ҳафта эса Даккадан бор-йўғи 1,5 км узоқликда жойлашган Ашкондаги тезкор кучлар лагерида портлаш содир этилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бангладешдаги портлашларда 6 киши ҳалок бўлди