date

Дания аҳолисига машинадан кам фойдаланишга чақирди

Дания аҳолисига машинадан кам фойдаланишга чақирди

Яқин Шарқда юзага келган кескин вазият ва уруш хавфи жаҳон энергетика бозорига таъсир кўрсатмоқда. Шу муносабат билан Ларс Агаард мамлакат фуқароларига энергияни тежаш бўйича мурожаат қилди.

Вазирнинг таъкидлашича, ҳозирги шароитда имконият бўлса, автомобилдан камроқ фойдаланиш муҳим. У данияликларга зарур бўлмаган ҳолатларда машина ҳайдамасликни илтимос қилди. Бу орқали ёқилғи сарфини қисқартириш ва энергия ресурсларини тежашга эришиш мумкин.

Расмийга кўра, Дания ҳукуматининг асосий мақсадларидан бири — мавжуд энергия захираларидан оқилона фойдаланиш. Шу сабабли мамлакат ҳозирда ўзининг нефт захираларидан фаолроқ тарзда фойдаланишни бошлаган.

Айни пайтда жаҳон бозорида нефт нархлари кескин кўтарилмоқда. Мутахассислар маълумотига кўра, бир баррел нефт қиймати аллақачон 100 доллардан ошиб кетган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Дания аҳолисига машинадан кам фойдаланишга чақирди