date

Дунёдаги энг бой машҳур одам кимлиги аниқланди

Дунёдаги энг бой машҳур одам кимлиги аниқланди

Америкалик машҳур режиссёр, сценарий муаллифи ва продюсер Steven Spielberg дунёдаги энг бой машҳурлар рейтингида етакчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Forbes нашри хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, таниқли режиссёрнинг умумий бойлиги 7,1 миллиард долларга баҳоланмоқда. Қайд этилишича, Спилберг кино тарихидаги энг катта тижорий муваффақиятга эришган режиссёрлардан бири сифатида тан олинади. Шунингдек, у машҳур DreamWorks киностудиясининг ҳаммуассисларидан бири ҳисобланади.

Маълум қилинишича, режиссёр ўзининг машҳур блокбастер фильмлари — Jaws, Indiana Jones ҳамда Jurassic Park туфайли Universal Studios кўнгилочар боғларида амалга ошириладиган савдолардан ҳам фоиз улушига эга.

Аввалроқ эса машҳур канадалик режиссёр ва продюсер James Cameron ҳам миллиардерлар рўйхатига киргани ҳақида хабар тарқалган эди. Academy Awards совриндори бўлган режиссёрнинг бойлиги 1,1 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Маълумки, Кемерон Titanic, Aliens, The Terminator ва Avatar каби машҳур фильмларни суратга олган. Ушбу кинолар умумий ҳисобда жаҳон прокатида 9 миллиард доллардан ортиқ даромад келтирган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги энг бой машҳур одам кимлиги аниқланди