Яқин Шарқдаги можаро Ҳиндистонда энергия инқирозини келтирди

Яқин Шарқдаги можаро фонида Ҳиндистонда газ танқислиги юзага келиб, аҳолининг кўпчилиги яна ўтин ва кўмирдан фойдаланишга мажбур бўлди, деб хабар бермоқда The Times of India.
Мадхя-Прадеш штатининг Бхопал шаҳри фуқароси Шану Модакнинг айтишича, "Суюлтирилган нефть гази баллонларини топишнинг имкони бўлмагани сабабли, биз ўтиндан фойдаланган печларимизнинг чангини артиб, улардан фойдаланишга мажбур бўлдик".
Яна бир уй бекасининг таъкидлашича, одамлар худди бувилар давридагидек яна ўтин ёришга ва олов ёқишга қайтмоқда. Бу эса кундалик ҳаётга қўшимча қийинчиликлар келтирмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг