Роналду ва оиласи Хавфсизлик учун Испанияда вақтинча яшамоқда

Криштиану Роналду ва унинг оиласи Яқин Шарқдаги ҳарбий можаро сабаб хавфсизлик ва фарзандларининг барқарорлиги учун вақтинча Испанияда яшамоқда. Оила ой бошида хусусий самолётда Саудияни тарк этиб, Мадриднинг Ла Финка ҳудудидаги ҳашаматли уйга жойлашган. Уларнинг Саудияга қачон қайтиши ҳозирча номаълум, сафар эса дастлаб болаларнинг баҳорги таътили билан мувофиқлаштирилган.
Саудия Арабистони Профессионал лигасининг энг машҳур юлдузи Криштиану Роналду ва унинг оиласи Яқин Шарқдаги ҳарбий можаро муносабати билан вақтинча Испанияда яшашга қарор қилди.
Испания оммавий ахборот воситалари хабар беришича, Роналду ва Жоржина Родригес фарзандларининг кундалик ҳаётида барқарорликни сақлаш мақсадида ушбу қарор қабул қилинди. Шу билан бирга, уларнинг Саудияга қайтиш вақти ҳозирча аниқ эмас.
Маълум қилинишича, оила ой бошида хусусий самолётда Саудияни тарк этиб, ҳозирда Мадриднинг нуфузли Ла Финка ҳудудидаги барча шароитларга эга ҳашаматли уйда яшамоқда.
Бошланғич сафар болаларнинг баҳорги таътили билан мувофиқлашган, аммо уларнинг аниқ қайтиш режаси ҳозирча белгиланмаган. Шунингдек, Криштиану Роналду Саудия Про Лигасидаги ўйинлардан бирида олган жароҳатидан тикланиш жараёнини давом эттирмоқда.































Изоҳлар 0
…