14:19 / 30.03.2017
7 579

​Қозоғистонда Зайниддин Зидан дунёга келди

​Қозоғистонда Зайниддин Зидан дунёга келди
Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида туғилган болага машҳур француз футболчисининг шарафига Зайниддин Зидан деб исм қўйилди, деб ёзмоқда “Даракчи” нашри.

Чақалоқнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ва бешик тўйи акс этган суратлар ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди. Атирау фуқаролик ҳолатларини қайд этиш бўлими мазкур фактни тасдиқлади. “Ҳақиқатан ҳам февраль ойида шундай исмли бола дунёга келди. Зидан исм, Зайниддин эса фамилиядир. Бу оддий қозоқча исм бўлгани туфайли биз унга катта эътибор қаратмадик”, - деб маълумот берди ФҲДЁ бўлими ходимларидан бири. Аммо машҳур футболчининг исми Зайниддин, фамилияси эса Зидандир.

Боланинг яқинлари француз футболчисининг ихлосманди эканликлари туфайли мазкур исмни танлашганини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ​Қозоғистонда Зайниддин Зидан дунёга келди