АҚШ–Эрон музокаралари Исломободда: муҳим учрашув кутилмоқда

АҚШ ва Эрон ўртасидаги тўғридан-тўғри музокаралар яқин кунларда бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Хабарларга кўра, учрашув шу ҳафта охирида Исломобод шаҳрида ташкил этилади.
Мазкур мулоқот икки давлат ўртасидаги кескинликни юмшатиш ва муаммоли масалаларни дипломатик йўл билан ҳал этишга қаратилгани айтилмоқда. Сўнгги вақтларда юзага келган геосиёсий вазият фонида бу учрашув катта аҳамият касб этмоқда.
Маълумотларга кўра, АҚШ томонидан музокараларда вице-президент Ж.Д. Венс иштирок этиши кутилмоқда. Эрон томони эса Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи ҳамда парламент раиси Муҳаммад Бағир Ғолибаф қатнашади.
Таҳлилчиларнинг фикрича, ушбу учрашув икки давлат ўртасидаги алоқаларда янги босқични бошлаб бериши ёки аксинча, мавжуд қарама-қаршиликларнинг янада очиқ намоён бўлишига олиб келиши мумкин.
Шу боис Исломободда ўтказилиши режалаштирилган мазкур музокаралар нафақат икки давлат, балки бутун минтақадаги сиёсий вазиятга ҳам таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муҳим воқеа сифатида баҳоланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!