
Бир неча кундан бери ижтимоий тармоқларда АҚШ собиқ давлат котиби, АҚШ президенти сайловларида Дональд Трампга енгилган Ҳиллари Клинтоннинг шарқона либосдаги кийимда тушган сурати машҳур бўлмоқда.
Тармоқ фойдаланувчиларининг бир қисми уни бу кийимда танимаётганини айтса, бошқалар фотошоп ёрдамида тайёрланган сурат эканини билдиришмоқда.
Аммо ишонч билан айтиш мумкинки, бу табиий фотосурат, фотошоп ҳосиласи эмас!
Сурат 2015 йилнинг сўнгида олинган. Ҳиллари кашта билан безатилган ушбу афғон кафтанини Манхэттэндаги тадбир давомида кийганди.
Маълумотларга кўра, Ҳиллари ушбу либосни 2003 йили Афғонистонда харид қилган ва 2009 йили Афғонистонга бўлган расмий ташрифи чоғида кийган.



Ўзбекистонлик ижтимоий тармоқ вакиллари Ҳиллари Клинтоннинг бу кўринишидан ҳайратланаётган бир вақтда, чет эл оммавий воситалари унинг бу либосидан ҳайрон қолмаганини билдиришган. Чунки Ҳиллари ҳар доим янгича, ҳеч кимнинг хаёлига келмаган услубда кийинишни хуш кўради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар