date

Нефт нархлари ошди: Кремл даромади кескин кўпаймоқда

Нефт нархлари ошди: Кремл даромади кескин кўпаймоқда

Британиянинг нуфузли The Telegraph нашри хабар беришича, Россия бюджетига нефт ва газ савдосидан тушаётган даромадлар кескин ошиши кутилмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, жорий ойда ушбу тушумлар 12 миллиард доллардан қарийб 24 миллиард долларгача етиб, деярли икки баравар кўпаяди.

Таҳлилчиларга кўра, бундай ўсиш бир неча омиллар билан изоҳланади. Аввало, глобал бозорда энергия ресурслари нархининг кескин кўтарилгани муҳим рол ўйнамоқда. Бундан ташқари, АҚШ томонидан жорий этилган айрим санкцияларга берилган имтиёзлар ҳам Россия экспортига маълум даражада қулайлик яратган.

Манбада қайд этилишича, Эрон атрофидаги ҳарбий кескинлик ва уруш хавфи фонида энергия бозорида талаб ортиб, нархлар юқориламоқда. Натижада, Владимир Путин бошқарувидаги Кремл ҳар куни ўртача 760 миллион доллар миқдорида даромад олаётгани таъкидланмоқда.

Шу тариқа, геосиёсий зиддиятлар ва энергия бозори ўзгаришлари айрим давлатлар учун жиддий йўқотишларга сабаб бўлаётган бир пайтда, бошқалар учун эса катта молиявий имкониятлар яратмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Нефт нархлари ошди: Кремл даромади кескин кўпаймоқда